English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нурободлик ёшлар энг фаол китобхон
12:27 / 2023-06-02

Аҳоли ўртасида китобхонликни оммалаштириш, айниқса, ёшларнинг китоб ўқишга бўлган қизиқишини ошириш, фаол китобхонлар сафини кенгайтириш орқали ёш авлоднинг интеллектуал салоҳиятини ошириш мақсадида ташкил этилган “Зукко китобхон” танловининг Самарқанд вилояти босқичи бўлиб ўтди.

Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 19 январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарорида белгиланган чора-тадбирлар ижроси юзасидан ўтказилаётган “Зукко китобхон” танлови ёшлар ўртасида маънавият ва китобхонликни кенг тарғиб қилишга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.  

[gallery-12164]

Танловда турли ёш тоифасидаги китобхонлар бир жамоа бўлиб иштирок этиш имконияти яратилган. Бу ҳам жойларда китобхонликни оммалаштиришда муҳим аҳамият касб этади. Танлов шартларига кўра, иштирокчилар ташкилотчилар томонидан эълон қилинган тўртта асар бўйича тузилган 30 савол доирасида ўзаро баҳслашди. Қизғин беллашувлар якунида “Зукко китобхон” танловининг Самарқанд вилояти босқичининг илк ғолиблиги Нуробод тумани жамоасига насиб этди. Иккинчи ўринни Иштихон тумани китобхон ёшлари қўлга киритган бўлса, учинчи ўринни Тойлоқ тумани жамоаси қўлга киритди.  

Танлов низомига мувофиқ, ғолиб ва совриндор жамоалар, шунингдек, мусобақада фаол иштирок этган китобхонлар пул мукофотлари билан тақдирланди.  

 

Ғ.ҲАСАНОВ,  

А.ИСРОИЛОВ (сурат), ЎзА.