Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нурободда 7 минг долларга ер сотмоқчи бўлган шахс ушланди
19:44 / 2026-03-05

Самарқанд вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Нуробод туманида ер майдонини ноқонуний сотишга уриниш ҳолати қайд этилди.

Нуробод туманида яшовчи Б.А. фуқарога туман ҳокимлиги захирасида бўлган 40 сотих ер майдонини расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, ушбу ер майдонига оид расмий ҳужжатларни тайёрлаб бериш учун Давлат кадастрлар палатасининг Нуробод туман бўлими мансабдор шахсларини моддий манфаатдор қилиш эвазига ер майдонини 7000 АҚШ долларига сотишга келишган.

Ушбу маълумот асосида ўтказилган тезкор тадбир давомида Б.А. келишилган маблағнинг 5000 АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли тартибда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ғ.Ҳасанов, ЎзА мухбири