Нуробод туманида ҳоким ўзгарди
Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашининг бугун ўтказилган навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилди.
2022 йил октябрь ойидан буён туманга раҳбарлик қилган С.Бердиқулов вазифасидан озод этилди.
Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи А.Бобоевнинг тавсиясига кўра, шу пайтгача “Агробанк” акциядорлик тижорат банкининг Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатган Бўронов Мақсуд Эркинович Нуробод тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.
Ғ.Ҳасанов, ЎзА мухбири