Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нурмуҳаммад устозига «Ақлли кўз» яратди
13:07 / 2021-11-24

Бухоро шаҳридаги 28-умумий ўрта таълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Нурмуҳаммад Мерожов кўзи ожиз ўқитувчиси учун «Ақлли кўз» лойиҳасини яратди. Натижада Нурмуҳаммад «Янги Ўзбекистон учун 100 ғоя» танловининг вилоят босқичи ғолиблари қаторидан жой олди.

– Бу ғоянинг туғилишига адабиёт ўқитувчимиз сабаб бўлган, – дейди Нурмуҳаммад. – Робототехника йўналишида ўз устимда ишлаётганим, машғулотларда қатнашаётганимни эшитиб, «қани энди менга шундай кўзойнак яратсанг, у йўллардан, тўсиқли жойлардан ҳеч қийналмай ўтиш имкониятини берса», деган эдилар.

Буни бир неча кун ўйлаб юрдим. Лекин «Ақлли кўз»ни яратиш учун унча кўп вақт кетмади. Бир ҳафта ичида адабиёт ўқитувчимни хурсанд қиладиган кўзойнакнинг дастлабки кўринишини яратдим. Бу кўзойнак юрганда, тўсиқлардан автоматик тарзда махсус сигнал орқали огоҳлантиради. Кейинчалик бу лойиҳани мукаммаллаштирдим.

Устозлари Наврўз Эргашев ҳамда мактабдаги информатика фани ўқитувчиси Зарина Умаровадан ўз қизиқишлари асосида сабоқ олиб келаётган изланувчан ва тиришқоқ  Нурмуҳаммад айни пайтга қадар 10 дан ортиқ лойиҳалар яратди. Кўплаб танловларда муваффақиятли иштирок этиб келмоқда.

 

Зариф Комилов, ЎзА