English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Нурли йўл” акцияси бошланди
16:51 / 2024-10-09

Ўзбекистон ва Хитой Халқ Республикаси билан ҳамкорликда Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро филиалида жорий йилнинг 7-13 октябрь кунлари “Нурли йўл” мурувват акцияси ўтказилмоқда.

– Ушбу акция доирасида 200 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож, олис ҳудудларда истиқомат қилувчи кўз катаракта касаллиги билан касалланган беморларни бепул юқори технологик ускуналарни қўллаган ҳолда жарроҳлик амалиётлари бажарилади, – дейди филиали директори Жаҳонгир Сафаров. –Вилоятдаги офтальмологлар иштирокида “Глаукома ва кўз тўрпарда касалликлари” мавзуларида маҳорат дарслари режалаштирилган.

Акция доирасида Хитой Халқ Республикасининг бир гуруҳ малакали офтальмологлари марказнинг Бухоро филиали мутахассислари билан кўришиб, филиалдаги шароитлар билан яқиндан танишди ва 200 нафар беморда жарроҳлик амалиёти бажарилиши режалаштирилди. 

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.