Нурислом ва Лазизбек камарга эга чиқди
Тошкент шаҳридаги "Ҳумо Арена" мажмуасида ўтаётган профессионал бокс оқшоми вакилларимиз учун омадли ўтмоқда.
Шоҳжаҳон Абдуллаев ва Гутрам Нгоя (Танзания) ўртасидаги жангда боксчимиз рақибини 1-раундда нокаутга учратди ва ғалаба қозонди. Ҳаваскор боксда Олимпиада ва Жаҳон чемпионати ғолиби бўлган Лазизбек Муллажонов турнир доирасида Нигерия вакили Моньясаҳу Муритадор билан баҳс олиб борди ва 3-раундда нокаутга учратди ҳамда WBC CISBB камарини қўлга киритди.

Шунингдек, ёш чарм қўлқоп устамиз Нурислом Исмоилов Танзания вакили Жозеф Маигвисьяга қарши жангда рақибини тўртинчи раундда нокаутга учратди. Натижада Нурислом иккинчи ўрта вазнда WBC CISBB камарига эга бўлди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА