Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нурилло Инобиддинов Параосиё ўйинларида олтин медалга сазовор бўлди
14:29 / 2025-12-10

Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида ўтаётган ёшлар ўртасидаги Параосиё ўйинлари ҳамюртларимиз учун омадли бошланди.

Бир нечта медалларни қўлга киритган матонатли қизларимиздан сўнг иродали йигитлар ҳам ғолиблик шоҳсупасига кўтарила бошлади.

Иродали пара спортчимиз Нурилло Инобиддинов пара пауэрлифтингнинг ўсмирлар ўртасида 49 кг. вазн тоифасидаги беллашувларида иштирок этди ва 111 кг. натижа қайд этган ҳолда барча рақибларини ортда қолдириб, олтин медални қўлга киритди.

Ушбу медаль Ўзбекистон учун ҳозирча учинчи олтин.

Шербек Исломов,

ЎзА