Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Нурчи” беш йил муддатга қамалди
09:30 / 2022-07-25

Бухорода “Нурчилар” диний экстремистик ташкилоти аъзоси озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақида вилоят Ички ишлар бошқармаси Ахборот хизмати маълум қилди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларининг хорижий ҳамкорлар билан амалга оширган тадбирлари натижасида республикамизда фаолияти тақиқланган “Нурчилар” диний экстремистик ташкилоти аъзоси фаолиятига чек қўйилди. Жумладан, 1975 йилда Бухоро шаҳрида туғилган фуқаро Т.Б. “Нурчилар” диний экстремистик ташкилоти аъзоси бўлиб, ушбу ташкилот сафида фаолият олиб борган. 

Фуқаро Т.Б. иқтидорли ёшларни “Нурчилар” сафига жалб қилиш, уларни республикамиздаги демократик бошқарувга қарши тарбиялаш, шунингдек, ташкилотга тааллуқли бўлган экстремистик ғоялар билан йўғрилган материаллар ва адабиётларни тарқатиш билан шуғулланиб келган. 

2010-2011 йилларда бир нечта жиноий шериклари ҳибсга олингач, фуқаро Б.Т. жиноий жавобгарликдан қутилиш мақсадида Россия Федерациясига чиқиб кетган. Натижада Новосибирск шаҳрида жиноий фаолиятини давом эттирган. Кўрилган қидирув чора-тадбирлари натижасида у мамлакатмизга олиб келинди. 

Суд ҳукми билан фуқаро Б.Т. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг бир қатор моддалари билан айбдор деб топилиб, у беш йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди. 


Зариф Комилов, ЎзА