Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нурафшонда замонавий қурилиш лойиҳалари амалга оширилади
15:03 / 2026-01-30

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Хитой Халқ Республикасининг Жиангси Савдо Палаталари Бош Ассоциацияси ижрочи раиси, Хитой Ғарбий Жиангси тадбиркорлари алянси раиси Фан Ёу Ҳу бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Учрашув аввалида вилоят ҳокими меҳмонларни самимий қутлар экан, Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги стратегик шериклик муносабатлари доирасида инвестициявий ҳамкорликни янада чуқурлаштириш, айниқса, қурилиш ва инфратузилма соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш устувор аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

Шундан сўнг Тошкент вилоятининг иқтисодий салоҳияти, қулай ишбилармонлик муҳити, саноат ва инвестиция зоналари, хорижий сармоядорлар учун яратилган имконият ва имтиёзлар ҳақида атрофлича маълумот берилди. Ўз навбатида, делегация раҳбари Фан Ёу Ҳу Тошкент вилояти инвесторлар учун очиқ, барқарор ва ишончли ҳудуд эканини қайд этди. 

Самимий ва ишчан руҳда кечган мулоқотда хитойлик ишбилармонлар Нурафшон шаҳрида замонавий турар-жой мажмуаси ва меҳмонхона барпо этиш, шунингдек, кўнгилочар масканлар ҳамда бизнес фаолияти учун қулай шароитларни ўзида жамлаган йирик савдо комплексини ишга тушириш бўйича таклифларини билдирди.

Вилоят ҳокими томонидан билдирилган таклифлар маъқулланиб, хорижий сармоядорлар учун барча зарур ташкилий-ҳуқуқий шароитлар, инвестиция кафолатлари ҳамда амалий қўллаб-қувватлаш чоралари таъминланиши таъкидланди. Шу билан бирга, вилоят раҳбари Хитой ишбилармон доиралари билан узоқ муддатли, ўзаро манфаатли ва барқарор ҳамкорликни янада кенгайтиришга тайёр эканини билдирди.

Учрашув якунида томонлар қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш, аниқ таклиф ва ташаббусларни мутахассислар даражасида чуқур ишлаб чиқиш ҳамда икки томонлама алоқаларни янги босқичга олиб чиқиш муҳим эканига ишонч билдирди. 

А.Мусаев, ЎзА.