Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нурафшонда ўйинчоқ фабрикаси қурилади
11:36 / 2020-09-17

Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида хорижий инвестиция лойиҳаси асосида ўйинчоқлар фабрикаси бунёд этилмоқда.


Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида хорижий инвестиция лойиҳаси асосида ўйинчоқлар фабрикаси бунёд этилмоқда.

Ҳудудга тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар киритиш асосида амалга оширилиши режалаштирилаётган ушбу лойиҳа ташаббускори Хитойнинг “CHINA KAYAN STAR BUSINESS” компанияси ҳисобланади. Улар асосан электр ўйинчоқлари ишлаб чиқаришни мақсад қилган.

Мазкур лойиҳанинг умумий қиймати 4 миллион долларни ташкил этади. Хитойлик инвесторлар билан ҳамкорликда амалга оширилаётган янги корхонада йилига 40 минг дона импорт ўрнини босувчи сифатли ва жаҳон андозаларига мос робот ўйинчоқлар, замонавий русумдаги юмшоқ ўйинчоқлар, велосипедлар ишлаб чиқарилади.

Ҳозирда белгиланган ҳудудда қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Корхона тўла қувватда ишга тушгач 90 та иш ўрни яратилади. Янги лойиҳа туфайли Нурафшон шаҳрида яшовчи аҳолига иш ўринлари яратилиб, бюджетга солиқ тушуми ортади. Бундан ташқари, экспорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ички бозорга йўналтирилади.