Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нурафшонда янги бино фойдаланишга топширилди (+видео)
21:22 / 2025-02-01

Нурафшон шаҳрида Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасининг замонавий биноси фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худоёров, Тошкент вилояти ва Нурафшон шаҳри ҳокимликлар масъуллари, ҳамкор давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, бошқарма ходимлари ва ҳудуд фаоллари қатнашди.  

Қайд этилганидек, соғлиқни сақлаш тизими тубдан ислоҳ қилиниб, соҳанинг моддий-техник базаси, кадрлар салоҳияти мустаҳкамланиб, бирламчи ва малакали тиббий хизматлар аҳолининг кенг қатламларига кириб бормоқда. Жумладан, вилоятда 12 та оилавий поликлиника, 29 та оилавий шифокорлик пункти ва 118 та маҳалла тиббиёт пункти ташкил этилгани фикримизнинг далилидир.  

[gallery-21557]

Ўз навбатида Тошкент вилоятининг маъмурий маркази Нурафшон шаҳрида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларини алоҳида айтиш лозим. Амалга оширилган қурилиш таъмирлаш ишлари туфайли шаҳарнинг архитектура қиёфаси ва шаҳар инфратузилмаси тубдан яхшиланди.

Бу ҳудудга вилоят даражасидаги давлат ҳокимияти органлари, давлат ва нодавлат ташкилотлар, тижорат банклари ва йирик ташкилотларнинг кўчириб келиниши, ташкилот ва идоралар бинолари хизмат турларидан келиб чиққан ҳолда, бир-бирига яқин ва мажмуа сифатида жойлаштирилиши аҳолига тез ва қулай давлат хизматларини кўрсатиш имконини яратмоқда.  

Шулар қаторида фойдаланишга топширилаётган вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасининг маъмурий биноси ҳам ушбу йўналишдаги ишларнинг яна бир натижасидир. Ушбу мажмуада Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Тез тиббий ёрдам станцияси филиали (“Call-markaz”) ҳам жойлаштирилди. Бу эса ҳудуддаги тиббиёт муассасалар фаолиятини мувофиқлаштириш, бирламчи тизимдаги ишларни янада жадаллаштиришга хизмат қилади.  

Тадбир иштирокчилари марказда яратилган шароитлар билан танишди. Мазкур бино замонавий лойиҳа асосида бунёд қилиниб, сўнгги русумдаги ахборот технологиялари билан жиҳозланди. Бинода ходимларнинг иш фаолияти учун барча зарур шароитлар яратилган. Лойиҳани амалга ошириш учун маҳаллий бюджетдан 73 миллиард сўм маблағ йўналтирилди.  

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/qJ79Tw9qTmI" title="Nurafshonda yangi bino foydalanishga topshirildi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

А.Мусаев, А.Алижонов (сурат, видео), ЎзА.