Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нурафшонда тиббиёт кластери ташкил этилади
16:44 / 2022-08-02

Тошкент вилояти ҳокими ҳузурида жорий йилнинг февраль ойида аҳолига ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш, юқори технологик операциялар ва замонавий даволаш усулларини жорий этиш, хизматлар сифатини оширишга доир лойиҳалар тақдимоти ўтказилган эди. Унда ҳудудлараро кичик тиббиёт кластерлари ҳақида ҳам айтилган.

Хусусан, талаб кўп бўлаётган йўналишларни маҳаллаларгача тушириб, хизматларни аҳолига яқинлаштириш мақсадида, вилоят маркази Нурафшон шаҳрида 1 минг 200 ўринли тиббиёт шифохонаси бунёд этилади. Ҳозирда мазкур лойиҳани амалга ошириш учун дастлабки талабгорлар ҳам топилди.  

Жанубий Кореядан келган инвесторлар Тошкент вилоятининг маркази бўлган "Нурафшон бизнес сити"даги яқин келажакда қурилиши режа қилинган қатор лойиҳалар билан танишди. Шаҳар ҳокими Музаффар Салиев томонидан мавжуд ҳудуднинг инвестицион имкониятлари кўрсатиб ўтилди. Бундан ташқари, бу каби кластерлар яна Янгийўл шаҳрида 170 ўринли, Олмалиқ шаҳрида 80 ўринли, Чирчиқ шаҳрида 190 ўринли бюджет ва бюджетдан ташқари ўринлардан иборат ва жами 1 минг 640 ўринли мажмуа шакллантирилади. 

Бу  ерда ихтисослаштирилган тиббий хизматларни ўзида қамраб олган, замонавий талабларга жавоб берадиган кўп тармоқли тиббиёт маркази типидаги вилоят тиббиёт кластери ҳамда туманлараро кичик тиббий кластерлар ташкил этилади. Натижада Нурафшон шаҳрида 22 та ва қолган 3 та шаҳарда 12 йўналишда тиббий хизмат кўрсатиш турлари пайдо бўлади. Ушбу марказларда гемодиализ хизмати йўлга қўйилиб, ўткир буйрак етишмовчилиги юзага келган беморларга зудлик билан махсус тиббий сеанслар ўтказишга имкон яратилади. 

А.Мусаев, ЎзА.