Нурафшонда оилавий боғ барпо этилди
Яшаб турган жойимизни озода сақлаб, биздан кейинги авлод ҳам муносиб табиий муҳитда яшаши учун бугун биз табиатга меҳр ва эътибор беришимиз лозим.
Бунинг учун юртимизда олиб борилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳудудларда кўчат экиш ва кўкаламзорлаштириш ишларига барчамиз бирдек масъулмиз.

Ўзбекистон Экологик партияси Нурафшон шаҳар кенгаши вакиллари ҳам Бирлик маҳалласида 1 гектардан зиёд майдонга 200 тупдан зиёд манзарали дарахт кўчатлари экиш орқали табиатни кўкаламзорлаштиришга ўз ҳиссаларини қўшишди.

Кўчат экиш акциясида Миллий гвардия ходимлари ҳам иштирок этиб, оилавий боғ яратдилар.
Экилган кўчатлар яхши ўсиши учун томчилатиб суғориш мосламалари ўрнатилиб, масъул ходимлар бириктирилди.
Шунингдек, мутахассислар томонидан дарахтларни тўғри парваришлаш, агротехник тадбирларни сифатли олиб бориш бўйича зарур тавсиялар берилди.
Н.Раҳмонова, ЎзА