French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нурафшон шаҳар ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази ишга тушди
18:34 / 2020-04-06

Тошкент вилояти Нурафшон шаҳар ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази ўз фаолиятини бошлади.


Тошкент вилояти Нурафшон шаҳар ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази ўз фаолиятини бошлади.

Ҳомийлик ёрдамларини марказлашган ҳолда тарқатиш мақсадида Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ҳудудидаги Болалар ўсмирлар спорт мактаби биноси марказнинг асосий штаби этиб белгиланди.

Нурафшон шаҳар СЭОМ ходимлари томонидан озиқ-овқат маҳсулотларини тарқатувчи автоуловлар зарарсизлантирилди ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларининг санитар-гигиеник талабларга мувофиқлиги кўрикдан ўтказилди.

Шаҳар ҳокимлиги ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш шаҳар бўлими томонидан маҳаллалардаги эҳтиёжманд оилалар, ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва бошқа ёрдамга муҳтож 70 та хонадонга озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди. Карантин давомида тадбиркорлар, кўнгиллилар ҳамда волонтёрлар, шунингдек, ёши улуғ, ночор, ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонларнинг мурожаатлари марказнинг 70-76 23 876 рақами орқали қабул қилинади.