Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нурафшон давлат университетини ташкил этиш тўғрисида қарор ва лойиҳаси муҳокамага қўйилди
20:34 / 2022-12-16

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Президентнинг «Нурафшон давлат университети фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Унда қайд этилишича, Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида Нурафшон давлат университети ташкил этилади.  

Университетда ўқув жараёни 2023/2024 ўқув йилидан кредит-модуль тизими асосида ташкил этилади. Университет битирувчиларига давлат намунасидаги диплом берилади.  

Қайд этилишича, университетга талабаларни қабул қилиш сони ҳар йили тасдиқланадиган республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси ва қўшимча қабул параметрларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. 

ЎзА