English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нур-Султон полицияси шаҳарга қурол олиб киришга уриниш ҳолати бўйича хабарни рад этди
12:42 / 2022-01-07

Нур-Султон полиция департаменти Қозоғистон оммавий ахборот воситаларининг мамлакат пойтахтига қурол олиб киришга уриниш ҳолатлари кузатилди, деб берган хабарини рад этди.

Жума куни Қозоғистон оммавий ахборот воситаларида полициячилар томонидан Нур-Султонга ноқонуний ўқотар қуроллар олиб кириш бўйича бир нечта фактларнинг олди олингани ҳақидаги хабарлар тарқатилган эди. "Юқорида келтирилган маълумотлар ҳақиқатдан йироқ... Шаҳарда вазият барқарор, тўлиқ назорат остида турибди", – дейилади шаҳар полицияси матбуот хизмати тарқатган хабарда.