Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нукуслик 60 нафар ёшга меҳнат қуроллари топширилди
10:59 / 2023-12-17

Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги Мономарказда эҳтиёжманд ёшларга субсидия асосида асбоб-ускуналар ҳамда меҳнат қуролларини топшириш маросими бўлди.

Учрашувда Нукус шаҳар ҳокими А.Данияров ва сектор раҳбарлари иштирок этиб, давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан мамлакатимизда ёшларни  ватанпарварлик, миллий анъана ва қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, маънавий етук ва жисмонан соғлом баркамол  авлодни вояга етказиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирларга тўхталди. Айниқса, кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари, ногиронлиги бўлган ёшларнинг ҳаётда ўз ўрнини топиши учун муносиб шароит яратиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, касбга йўналтириш ва бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикасида ҳам ёшларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва ўзини-ўзи банд қилиш учун зарур бўлган асбоб-ускуналар ва меҳнат қуролларини харид қилиш учун субсидиялар ажратилмоқда. Бу эса ёшларнинг бандлигини таъминлашга, берилган имтиёзлардан самарали фойдаланган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини бошлаб, даромад топишига хизмат қилмоқда.

Тадбирда 60 нафар ёшга зарур бўлган  асбоб-ускуналар ҳамда меҳнат қуроллари топширилди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири