Самарқанд вилояти ҳокимлигининг Қорақалпоғистон Республикаси Нукус туманидаги штабида вилоят ҳокимлигининг Рамазон ҳайити муносабати билан мурувват тадбирлари ўтказилмоқда.
Дастлаб Касаба уюшмалари федерацияси Самарқанд вилояти кенгаши томонидан Нукус туманидаги 100 нафар кам таъминланган оилалар фарзандларининг Ургут туманидаги "Чор чинор" соғломлаштириш оромгоҳида ҳордиқ чиқариши учун сертификат топширилди.

– Самарқанд вилоятининг Нукус туманига бириктирилиши бизнинг бахтимиз, – дейди Нукус тумани ҳокими Умрбой Уснатдинов. – Самарқандликлар томонидан туманимизда кенг кўламдаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бугунги мурувват тадбирлари 100 нафар болажонларимизнинг Ургут туманидаги баҳаво оромгоҳда ҳордиқ чиқариши учун сертификат бериш билан бошланди. Бу ҳам туманимиз аҳолисини рози қилиш борасида бошланган ислоҳотларнинг бир намунаси.


Бугун самарқандликлар Нукусда бир қатор хайрия тадбирларини амалга ошириши режалаштирилган.
Ғ.ҲАСАНОВ,
А.ИСРОИЛОВ (сурат), ЎзА