French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нукусдаги янги маҳаллада қурилиш ишлари қизғин давом этмоқда
18:56 / 2022-10-10

ФОТОРЕПОРТАЖ

Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри “Олтин жағис” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 1 минг 51 хонадонда 4 минг 200 дан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Ўтган йили ташкил этилган ушбу янги маҳалла айни дамда ҳақиқий бунёдкорлик майдонига айланган.

- Шу кунгача маҳалламиздаги 34 кўчанинг 4 тасига асфальт ётқизилди, 19,5 км йўлга шағал ва қум аралашмаси тўшалди. Шунингдек, хонадонларга узлуксиз электр энергияси етказиб бериш мақсадида янги трансформаторлар, кўчаларга 100 дан ортиқ темир-бетон устунлар ўрнатилиб, ичимлик суви ва табиий газ линиялари тортилди, - дейди “Олтин жағис” МФЙ ҳоким ёрдамчиси Ойбек Йўлдошев.

[gallery-9083]

Шу билан бир қаторда кўча ва хиёбонларни ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилди. Ҳозирда маҳалла фуқаролар йиғини учун янги бино, учта болалар ва спорт майдончалари ҳамда қатор хизмат кўрсатиш шохобчаларини қуриш ишлари олиб борилмоқда. Иккита ўринда мобиль тиббий ёрдам кўрсатиш пункти ташкил қилинган. Ҳудудда янгидан барпо этилган умумтаълим мактаби ва мактабгача таълим муассасаси фаолият кўрсатмоқда.

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА