Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нукусдаги портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар 5 нафарга етди
14:21 / 2023-01-30

Нукус шаҳри, “Темир йўл” маҳалла фуқаролар йиғини 22-кичик туманида жойлашган 8/1-сонли 4 қаватли турар жой биносида хонадонларнинг бирида 2023 йилнинг 29 январь куни содир бўлган портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар 5 нафарга етди.

Воқеа жойида Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарув хизмати томонидан 5 нафар фуқаронинг жасади олиб чиқилган. Ходимлар 5 ёшли қизалоқни қутқариб қолди, у шифохонага ётқизилди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан қутқарилган фуқароларнинг соғлиги назоратга олинган. Қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 259-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Довуд Абибуллаев, ЎзА