Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нукусдаги боғчада тинч ухлаётган болажон, сергак Миллий гвардиячи ва жабрланган фермер (+видео)
15:03 / 2022-07-07

Қорақалпоғистондаги вазиятни ўз кўзимиз билан кўриш учун бир гуруҳ маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар 6 июль куни Нукус шаҳрига бордик. Оммавий тартибсизликлар бўлган майдонларни кўздан кечирдик.

<iframe width="1280" height="720" src="https://www.youtube.com/embed/csGUdrOTaeQ" title="Нукусдаги боғчада тинч ухлаётган болажон, сергак Миллий гвардиячи ва жабрланган фермер" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>

Бугун Қорақалпоғистонда, Нукус шаҳрида одатдаги тинч ва фаровон ҳаёт давом этмоқда. Корхона ва ташкилотлар одатдаги тартибда ишламоқда, ота-оналар ўз фарзандларини болалар боғчасига бехавотир олиб келаяпти.

Бу ҳақда Нукус шаҳридаги “Sovyonok” давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилоти методисти Ойсара Абдужамилова шундай деди:

– 150 ўринга мўлжалланган боғчамиз 2022 йил февраль ойида ишга тушган. Ҳозирда бу ерда 130 ўғил-қиз тарбияланяпти. Кўриб турганингиздек, муассасамиз замонавий жиҳозланган. Турли тўгараклар фаолият юритмоқда. Бундан ота-оналар, болажонларимиз хурсанд. Тартибсизликлар юз берган кунлари ҳам иш тўхтамади. Ота-оналар фарзандини ҳеч хавотирсиз олиб келиб турди. Шукрки, бугун ҳаммаси ортда қолди. Ҳеч ким хавотирга тушгани йўқ. Ҳаяжонга, ортиқча провакацияга берилмадик.

Ҳамма ўз уйида тинчлик бўлишини хоҳлайди. Биз ҳам Ўзбекистонда, Қорақалпоғистонда тинчлик бўлсин, деймиз. Халқимизни ажратишга бўлган уринишлар амалга ошмаслигига ишонамиз.

Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси Фахриддин Абдуллаев жорий этилган комендантлик соатига фуқаролар муносабати ҳақида тўхталди:

– Нукус шаҳри Мустақиллик кўчасида жамоат хавфсизлигини, фуқаролар тинчлигини таъминлаб турибмиз. Шу кунгача ҳеч бир оммавий тартиббузарлик, кўнгилсиз воқеа содир этилгани йўқ. Тинч-осуда ҳаёт йўлга қўйилган. Ҳозиргача ҳеч бир фуқаро комендантлик соати бўйича норозилик билдирмади. Аксинча, ўзлари келиб бизга раҳмат айтиб кетмоқда, – дейди Фахриддин Абдуллаев. –Президент, Олий Бош Қўмондонимизнинг биринчи куниёқ берган тезкор кўрсатмаси билан тинч фуқароларга нисбатан ҳеч қандай куч ишлатиш бўлгани йўқ, ўқ отар қурол ишлатилмади. Ҳарбий қисмлардан қурол-аслаҳа олиб чиқилгани йўқ. Фақатгина ҳарбий хизматчилар ўз хавфсизлигини таъминлаш мақсадида махсус воситалардан фойдаланди.

1 ва 2 июль кунлари Қорақалпоғистондаги тартибсизликларда хоразмлик фермер Жабборберди Исмоилов зарар кўрди. Шуманай туманида унга ва яқинларига ҳужум қилинган.

– 23 йилдан бери Қорақалпоғистонда яшаб, деҳқончилик қиламан, – дейди, –Жабборберди Исмоилов. – Эрта баҳорда Шуманайга келамиз ва ноябрь ойида ҳосил йиғиштириб бўлинганидан сўнг уйимизга қайтамиз. 1999 йилдан буён шу заминда деҳқончилик қилиб келамиз ва бирор марта бундай ҳолат кузатилмаган, маҳаллий аҳоли билан оға-ини эдик. Билмадим, бу зиддият қаердан пайдо бўлди.

Ишчиларим орасида маҳаллий деҳқонлар бор, ўзим, фарзандларим, набираларим билан деҳқончилик қилардик. Ҳамиша пахта ва ғалладан яхши ҳосил олиб, режаларни бажарганмиз. 2 июлдан 3 июлга ўтар кечаси хўжалигимиз даласида биз вақтинча яшайдиган уйга бир гуруҳ ўсмирлар ҳужум қилди ва техникаларимизга ўт қўйди. 23 ёшли неварам вагон уйимизда ухлаётганди, уни чақирдим. Тартиббузарлар бизни кўриб қочиб кетишди.

Оловни амаллаб ўчириб олдик. Лекин улар қайтиб келишди ва "Кет, йўқол юртингга" деб ҳақоратли сўзлар билан бақира бошлашди. Айримларини танидим, маҳаллий йигитлар. Кўплашиб ҳужум қилганларидан кейин набирам бир томонга, ўзим қамишлар орасига қочдим. Келиб қамишларни уриб роса излашди. Тополмай қайтиб кетишди. Кейин борсам комбайнларим, бир вагон ичидаги 150 миллион сўмлик эҳтиёт қисмлар ёниб кетибди.

Фермернинг айтишича, ҳозир ҳужум қилганларни тутиб келишган, тергов ишлари олиб борилаяпти.

З.ЖОНИБЕКОВ, Н,ҲАЙДАРОВ (фото), ЎзА