Нукусда жамоат транспорти инфратузилмаси такомиллаштирилмоқда
Нукус шаҳрида жамоат транспорти хизматлари сифатини ошириш мақсадида “Sapsan Trans Nukus” масъулияти чекланган жамият томонидан Хитой Халқ Республикасидан умумий қиймати 24 миллиард сўмлик 12 дона электробус олиб келиш режалаштирилган.
Ушбу лойиҳа доирасида электробусларнинг 4 донаси Нукус шаҳрига олиб келинди. Қолган 8 дона транспорт воситаси яқин кунларда олиб келинади. Ҳозирги вақтда келтирилган электробуслар бўйича белгиланган тартибда божхона расмийлаштируви жараёнлари амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириғига мувофиқ, Нукус шаҳрига жами 200 дона автобус олиб келиш белгиланган бўлиб, ушбу топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида масъул ташкилотлар томонидан махсус автотранспорт воситаларини харид қилиш ва олиб келиш бўйича тегишли чора-тадбирлари кўрилмоқда.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири