English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нукусда ёш аскарлар учун кўргазмали ўқув машғулоти бўлиб ўтди
14:02 / 2020-07-14

Нукус гарнизонидаги ҳарбий қисмларнинг бирида жорий йил муддатли ҳарбий хизматга чақирилган янги аскарларни қурол-аслаҳалар,...


Нукус гарнизонидаги ҳарбий қисмларнинг бирида жорий йил муддатли ҳарбий хизматга чақирилган янги аскарларни қурол-аслаҳалар, жанговар ва ҳарбий техникалар, ҳарбий хизматчиларга белгиланган таъминот меъёрлари билан яқиндан таништириш мақсадида кўргазмали ўқув машғулоти бўлиб ўтди.

7 та ўқув жойи ва 28 та ўқув нуқтасида тажрибали офицер ва сержантлардан иборат машғулот раҳбарлари аскарларга ўқотар қуроллар, жанговар, ҳарбий ва махсус техникаларнинг вазифаси, қўлланилиши ҳамда улардан фойдаланилганда хавфсизлик қоидаларига амал қилиш бўйича машғулотларни олиб борди.

Машғулотда дала шароитида овқат тайёрлаш учун ишлатиладиган анжомлар, ҳарбий хизматчиларга белгиланган озиқ-овқат ва кийим-кечак таъминоти меъёрлари, алоқа, тез тиббий ёрдам кўрсатиш техника ва воситалари, муҳандислик қурол ва аслаҳалари ҳақида батафсил маълумотлар етказилди.

photo_2020-07-14_14-21-27.jpg

photo_2020-07-14_14-21-28 (2).jpg

photo_2020-07-14_14-21-30.jpg