Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нукусда янги Кураш маҳорат мактаби иш бошлади
12:25 / 2025-12-29

ФОТОРЕПОРТАЖ

Янги йил байрами арафасида Нукус шаҳрида Кураш маҳорат мактаби фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси А. Оринбаев сўзга чиқиб, барчани байрам билан қутлади. Янги объект маҳоратли спортчиларни тарбиялашга хизмат қилишига умид билдирилди.

[gallery-26942]

Таъкидланганидек, бугунги кунда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, ёшларни спортга кенг жалб этишга алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ана шундай амалий ишларнинг яна бир намунаси бўлган Кураш маҳорат мактабини қуриб битказиш учун 16 миллиард сўм маблағ сарфланди. Муассаса зарур инвентарлар билан жиҳозланди, 150 нафардан зиёд ёшнинг миллий кураш, эркин кураш ва юнон-рум кураши билан мунтазам шуғулланиши учун барча зарур шароит яратилди.

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ(сурат),ЎзА