Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нукусда янги корхона иш бошлади
08:46 / 2023-01-13

Нукусда “SOF POLYMER” масъулияти чекланган жамияти иш бошлади. Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси А.Оринбоев иштирок этиб, янги корхона фаолияти билан яқиндан танишди.

Таъкидланганидек, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, шу билан бирга қишлоқ ҳўжалиги майдонларига тежамкор ускуналар орқали сув етказиб бериш муҳим аҳамият касб этади.

Лойиҳанинг умумий қиймати 10 миллиард сўм бўлиб, ҳозирги вақтда 10 нафар киши доимий иш билан таъминланган. Корхонада суткасига 6 минг метр 50 мм.дан 250 мм.гача бўлган ўлчамдаги полиэтилен қувур ишлаб чиқарилмоқда.

Тадбирда бугунги куннинг долзарб вазифаларидан бири саноат соҳасида ишлаб чиқаришни кенгайтириш, шу орқали янги иш ўринларини яратиш борасида фикр-мулоҳазалар бўлди.

 

Довуд Абибуллаев, ЎзА