English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нукусда яна бир корхона иш бошлади
16:43 / 2019-08-19

Ватанимиз мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги арафасида Нукус шаҳрида “Титан ДСЗ” масъулияти чекланган жамиятига қарашли электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхона фойдаланишга топширилди.


Ватанимиз мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги арафасида Нукус шаҳрида “Титан ДСЗ” масъулияти чекланган жамиятига қарашли электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхона фойдаланишга топширилди.

Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 30 майдаги “Электротехника саноатини янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва тармоқнинг инвестициявий ҳамда экспорт салоҳиятини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ҳудудлардаги корхоналарни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва барқарор ишлашини таъминлашда дастуриламал бўлмоқда.

photo5391245728686385985.jpg

Корхонанинг умумий қиймати 1 миллион доллар бўлиб, йиллик қуввати 50 минг дона ярим автомат кир ювиш машинасини ишлаб чиқаришга мўлжалланган. Лойиҳа иш бошлаши натижасида 30 та янги иш ўрни яратилди. Корхонада “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” бренди остида экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш, дастлаб ички бозор талабини қондириш, сўнгра экспортни йўлга қўйиш режалаштирилган.

photo5391245728686385984.jpg

– Ушбу ишлаб чиқариш фаолияти “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси билан ҳамкорликда йўлга қўйилди, – дейди корхона директори Сулаймон Убайдуллаев. – Хитой Халқ Республикасидан олиб келинган замонавий технологик линияларда дастлабки босқичда ярим автомат кир ювиш машинаси ишлаб чиқарилади. Келгусида ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириш, импорт ўрнини босувчи тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мақсадида лойиҳанинг кейинги босқичи устида иш олиб борилмоқда.

photo5391042572438317875.jpg