Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нукусда ҳарбий оилалар Янги йилни капитал таъмирдан чиққан уйларда кутиб олади
18:01 / 2022-12-30

Нукус гарнизонидаги 1-сонли ёпиқ ҳарбий шаҳарчада жойлашган жами 32 та лавозим-хизмат хонадондан иборат тўрт қаватли иккита уй Янги йил байрами арафасида капитал таъмирдан кейин ҳарбий хизматчиларга фойдаланиш учун тантанали топширилди.

Бу ҳақда Шимоли-ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати хабар берди.

Тадбирда Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони полковник Фарҳоджон Шерматов, ҳарбий хизматчилар ва улар оила аъзолари ҳамда қурувчилар иштирок этди.

Таъкидлаш жоизки, ёпиқ ҳарбий шаҳарчада жойлашган ушбу уйлар қурилганига 40 йилга яқин вақт ўтган бўлиб, гарнизон ҳудудида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчилар ва улар оила аъзолари учун вақтинча турар жой сифатида хизмат қилиб келмоқда. Йиллар давомида ушбу уйларда капитал таъмир ишлари олиб борилмагани учун таъмирталаб ҳолатга келиб қолган эди.

Мудофаа вазирлиги раҳбарияти амалий кўмаги ҳамда ҳарбий округ қўмондонлигининг ташаббуси билан бугун бу уйларга янги ҳаёт бағишланиб, ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари турмуш даражасини янада яхшилаш учун қулай шарт-шароитлар муҳайё этилди.  

[gallery-10148]

Таъкидлаш жоизки, 2022 йилнинг июль ойида Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг буйруғи билан кўп йиллардан буён қорақалпоғистонлик ҳарбий пенсионерларни қийнаб келган муаммоли масала ҳал бўлди. Яъни, буйруққа мувофиқ, ҳарбий шаҳарчада жойлашган 17 та кўп қаватли хизмат уйларидан ҳар бири 24 хонадондан иборат бўлган 8 та уй ҳарбий хизматдан резервга бўшатилган ҳамда 10 календарь йилдан кўп Қуролли Кучлар сафида хизмат қилган 142 нафар ҳарбий пенсионерга давлат томонидан хусусийлаштириш учун бепул тақдим этилди. Шунингдек, ажратилган 8 та уйнинг ташқи қисми ва 5 гектар ер майдонида жойлашган 275 та гараж ҳам ҳарбий пенсионерлар доимий фойдаланиши учун беғараз берилди.

 Нукус гарнизонида хизматни ўтаётган юрт ҳимоячилари эҳтиёжи учун ёпиқ ҳарбий шаҳарча ҳудудида 188 та хизмат хонадонидан таркиб топган 9 та кўп қаватли уй қолдирилган. Йиллар давомида таъмирталаб ҳолатга келиб қолган бу хонадонлар Мудофаа вазирлиги томонидан ажратилган маблағлар ҳисобига қайта капитал таъмирдан чиқарилиши бошланган. Ҳозирги кунга қадар ҳар бири 16 хонадондан иборат бўлган 6 та тўрт қаватли бинонинг ташқи ва ички қисмлари таъмирдан чиқарилиб, ҳарбий хизматчилар фойдаланиши учун топширилди. Қолган қўп қаватли уйларда ҳам режали тартибда капитал таъмирлаш ишлари олиб борилиши бошланган.

Эслатиб ўтамиз, “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисида”ги низомга мувофиқ, ҳақиқий ҳарбий хизматни ўтаётган ҳамда резервга ёки истеъфога бўшатилган контракт бўйича ҳарбий хизматчилар ҳарбий хизматининг умумий давомийлиги ўн ва ундан ортиқ календарь йилига етганда Ўзбекистон Республикаси уй-жой қонунчилигида кўзда тутилган меъёрлар ва тартибга мувофиқ ўзлари эгаллаб турган жойларини бепул хусусийлаштириб олиш ҳуқуқига эга. Аммо, ёпиқ турдаги ҳарбий шаҳарчадаги уйлар хизмат хонадонлари сифатида Мудофаа вазирлиги балансидан чиқарилмайди ва хизмат уйлари сифатида ҳарбий хизматчиларга вақтинча фойдаланиш учун тақдим этилади.

Меҳмонлар Янги йилни янги таъмирдан чиққан шинам уйларда кутиб олаётган хонадонлардаги шароитлар билан яқиндан танишиб, хизмат уйлари соҳибларига эзгу тилакларини билдиришди. Уларнинг фарзандларига Янги йил совғалари тақдим этилди.

ЎзА