Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нукусда болалар майдончаси фойдаланишга топширилди
08:27 / 2022-06-30

Нукус шаҳридаги “Боғчилик” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида “Jungle Land” болалар майдончаси фойдаланишга топширилди.

Мамлакатимизда ҳамма яхши нарсалар болалар учун, уларнинг бахтли келажаги учун барпо этилмоқда. Умумий 3 минг квадрат метр майдонни эгаллаган болалар майдончасида бир вақтнинг ўзида 5 ёшдан 30 ёшгача бўлган 600 нафар бола шуғулланиш имкониятига эга.

“Сити парк Нукус” масъулияти чекланган жамияти томонидан жами 22 миллиард сўм эвазига қуриб битказилган болалар майдончасига Россияда ишлаб чиқарилган энг сўнгги русумдаги замонавий аттракционлар ўрнатилган. Жумладан, болажонлар батут, арқонга оид томошабоғ, болалар майдончаси, лабиринт, ниндзя квест, скалодром каби блокларда бўш вақтини мазмунли ўтказиши ва мириқиб дам олиши учун барча қулайликлар бор.

[gallery-7790]

“Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган 20 нафардан зиёд фуқаронинг бандлиги таъминланди.

Тадбир иштирокчилари янги болалар майдончасида яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.

Санъат усталарининг концерт дастури, Қорақалпоқ давлат Ёш томошабинлар театри актёрлари ижросидаги саҳна кўринишлари болаларга завқ бағишлади.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Камалов иштирок этди.

 

Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА