Нукусда 48 хонадондан иборат 4 қаватли уй фойдаланишга топширилди
Халқимиз энг улуғ, энг азиз айём – Мустақиллик байрамини кенг нишонлашга тайёргарлик кўраётган шу кунларда Нукусда 48 хонадондан иборат 4 қаватли уй фойдаланишга топширилди.
Халқимиз энг улуғ, энг азиз айём – Мустақиллик байрамини кенг нишонлашга тайёргарлик кўраётган шу кунларда Нукусда 48 хонадондан иборат 4 қаватли уй фойдаланишга топширилди.Президентимиз раҳнамолигида аҳоли фаровонлигини янада юксалтиришга қаратилган изчил ишлар самарасида барпо этилаётган замонавий массивлар, янги турар жойлар юртдошларимиз ҳаётини тубдан ўзгартириб, уларда шукроналик ва эртанги кунга ишонч туйғусини мустаҳкамламоқда.
Бош пудратчи “Хоразмгазқурилишмонтаж” шўъба корхонаси томонидан барпо этилган ушбу турар жой асосан “Урганчтрансгаз” шўъба корхонасининг маҳаллий тармоқларида меҳнат қилаётган ишчи-хизматчилар оилаларига берилди.
“Урганчтрансгаз” шўъба корхонасининг Қўнғирот магистраль газ тармоқлари бошқармаси ишчиси Улуғбек Исмоилов ва унинг оиласи ҳам Мустақиллик байрамини уч хонали янги уйда нишонлайдиган бўлди.
– Уйни ўн беш йил муддатга имтиёзли фоиз билан берилган кредит ҳисобига олдик, – дейди У.Исмоилов. – Бу ерда фаровон ва хотиржам яшаш учун барча шароит ва қулайликлар муҳайё эканидан жуда хурсандмиз. Кенг ва шинам хоналар, қулайликлар, айниқса, болалар майдончасидаги шароитлар ҳаммамизга маъқул. Энг улуғ, энг азиз байрам – Ватанимиз мустақиллигининг 24 йиллигини янги уйда нишонлаймиз.