Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нукусда 3 километрга югуриш ва веломарафон ўтказилди
14:21 / 2023-06-05

Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида “Ёшлар ойлиги” муносабати билан “Янги Ўзбекистон — ёшлар мамлакати!” шиори остида ўтказилаётган фестивал доирасида уч километрга югуриш ҳамда веломарафон бўлиб ўтди. Мазкур марафонда 3000 дан ортиқ ёшлар сафида Шимоли-ғарбий ҳарбий округ ҳарбий хизматчилари ҳам фаол иштирок этди.

Фестивалнинг давоми пойтахтдаги Ёшлар маркази биносида ташкил этилган “Бизнес марафон”га уланди. Унда юртимизнинг таниқли ишбилармонлари томонидан тадбиркорлик билан шуғулланиш ва маркетинг бўйича ёшларга тавсия ва маслаҳатлар берилди. Шунингдек, барча олий таълим муассасалари талабалари ҳамда ёш ҳарбий хизматчилар ўртасида спорт, маданият ва санъат йўналишларида танловлар ҳамда “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилиб, ёшлар сайли доирасида барча ғолиб ва совриндорлар тақдирланди.

Мазкур танловнинг “Энг яхши гитарачи” йўналишида Нукус гарнизони Сафарбарлик чақируви резерви батальони хизматчиси Сирож Гулимов фахрли 3-ўринни қўлга киритди.  Нукус гарнизони Маънавият ва маърифат маркази ҳарбий оркестр жамоаси томонидан ижро этилган ўзбек, қорақалпоқ ва жаҳон классик намуналари ва ҳарбий жанговар мусиқалар ёшлар фестивали иштирокчиларида катта  таассуротлар қолдирди.  

Н.Раҳмонова,

ЎзА