Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нукус туманида Галофит ўсимликлари ботаника боғи ташкил этилади
17:03 / 2025-02-16

Ўзбекистон Республикаси Вазарлар Маҳкамаси “Қорақалпоғистон Республикаси Нукус туманида Галофит ўсимликлари ботаника боғини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси Нукус тумани “Саманбой” овул фуқаролар йиғинидаги “Катти агар” массиви ҳудудида Галофит ўсимликлари ботаника боғи ташкил этилади. 

Қарорга кўра, Нукус тумани ҳокимлиги захирасидаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган 56,29 гектар ер участкаси Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети тизимидаги Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институтига ўттиз йил муддатга ижара ҳуҳуқи асосида берилади. 

Ботаника боғини ташкил этишдан асосий мақсад: 

тупроқ экотизимини тиклаш ва иқлим ўзгаришига мослашиш бўйича илмий тадқиқотлар ўтказиш; 

шўрланиш ва чўлланишга мослашган ўсимликларни тадқиқ қилиш, уларнинг турларини кўпайтириш ва тажриба-синовдан ўтказиш; 

ҳудудда биохилма-хилликни сақлаш, тупроқ-иқлим шароитини яхшилаш бўйича янги технологияларни жорий этиш; 

галофит ўсимликларини ботаника боғида етиштириш ва улардан фойдаланиш орқали қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳосилдорликни ошириш, шўр ботқоқли ҳудудларни қайта тиклаш ҳамда улардан барқарор фойдаланишга эришиш; 

экологик таълим ва тадқиқот дастурлари орқали аҳолини атроф-муҳитни муҳофаза қилишга жалб қилиш; 

экотуризмни йўлга қўйиш ва илмий тадқиқотлар ўтказиш учун имкониятлар яратиш, ноёб ўсимлик турларига қизиқадиган ташриф буюрувчиларни жалб этиш ва бошқалар.

Қарор билан Қорақалпоғистон Республикаси Нукус туманида Галофит ўсимликлари ботаника ботини ташкил этиш учун ижарага бериладиган ер участкалари рўйхати тасдиқланди.

ЎзА