Нукус шаҳрига илк электробуслар олиб келинди
Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида жамоат транспорти хизматини ривожлантириш мақсадида “Sapsan Trans Nukus” корхонаси томонидан Хитой давлатидан 24 миллиард сўмга 12 дона электробус олиб келинди.
Шуни ҳам алоҳида таъкидлаб айтиш керакки, давлатимиз раҳбарининг 2023 йил 16 февралдаги “Жамоат транспорти тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори ижроси доирасида Нукус шаҳрига жами 200 та автобус олиб келиниши белгиланган бўлиб, бугунги кунда корхоналар томонидан махсус автотранспортларни олиб келиш чоралари кўрилмоқда.
Бундан ташқари, “Sapsan Trans Nukus” корхонаси томонидан Нукус шаҳрида 200 та автобус сиғимига эга автобус парки қурулиши амалга оширилмоқда.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири