Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нукус шаҳар ҳокимлиги ҳузурида ташкил қилинган ширкатнинг мансабдор шахслари ерларни ноқонуний сотганлиги аниқланди
22:18 / 2020-02-21

“Noʻkis botаnika bagʻi” боғдорчилик-узумчилик ширкати Нукус шаҳар ҳокимининг 2015 йил 10 апрелдаги мажлис баённомасига асосан ҳокимлик ҳузурида ташкил қилинган.


Нукус шаҳар хокимлиги ва “Noʻkis botаnika bagʻi” боғдорчилик-узумчилик ширкати мансабдор шахслари томонидан ажратилган ер майдонларидан ширкат аъзоси бўлмаган фуқароларга умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи қалбаки ҳужжатлар асосида сотилиб, давлат ва жамият манфаатларига жиддий зиён етказилган. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси Матбуот хизмати ЎзА мухбирига хабар берди.

“Noʻkis botаnika bagʻi” боғдорчилик-узумчилик ширкати Нукус шаҳар ҳокимининг 2015 йил 10 апрелдаги мажлис баённомасига асосан ҳокимлик ҳузурида ташкил қилинган.

Ушбу ширкатга Нукус шаҳар ҳокимининг 06.05.2015 йилдаги қарори билан “Алланияз Каҳарман” МФЙ ҳудудидан боғдорчилик-узумчилик маҳсулотларини етиштириш учун жами 3,5 гектар ер майдони ажратилган. Аммо мансабдор шахслар ўз ерларни фуқароларга ноқонуний сотган.

Мазкур ҳолат юзасидан 20.02.2020 йилда Нукус шаҳар прокуратураси томонидан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.