Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нукус кўчаларида ҳарбий наволар янграмоқда
19:32 / 2019-12-26

Бу ҳақда Шимоли-ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати ЎзАга маълум қилди.


“Mega Nukus” кўнгилочар савдо мажмуаси олдида Шимоли-ғарбий ҳарбий округ ҳарбий хизматчилари томонидан “Ватанпарварлик – миллий юксалиш кафолати!” шиори остида ватанпарварлик фестивали ўтказилди.

Бу ҳақда Шимоли-ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати ЎзАга маълум қилди.

_U4A4030.JPG

_U4A4014.JPG

Нукус гарнизони Маънавият ва маърифат маркази ҳарбий оркестри ҳамда ташаббускор ижодкор ҳарбийлар томонидан ижро этилган куй ва қўшиқлар йиғилганларда ватанпарварлик туйғулари янада жўш уришини таъминлади. Оркестр садоларининг жонли оҳангидан томошабинлар ҳаяжонга келиб, унутилмас онларни телефонига муҳрлай бошлади.

– Хўжайлидан келдим, – деди “Хоразм лазги”сини мароқ билан тинглаётган Мунаввар Эшжонова. – Ҳарбийлар томонидан ўтказилаётган концертда илк маротаба қатнашяпман. Тўғрисини айтсам, ҳаяжондаман. Ватанимизни ҳимоя қилаётган ҳарбийлар бир қўлида қурол, бир қўлида соз билан халқимизнинг тинчлигини таъминлаб, кўнглини олиши таҳсинга сазовор. Чекка туман ва қишлоқларда ҳам ҳарбийлар билан учрашувлар кўпроқ ташкил этилишини истардим.

_U4A4068.JPG

_U4A4150 (1).JPG

Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 5 сентябрдаги “Хавфсизлик ва мудофаа соҳасидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунининг 3-моддасига мувофиқ, “Ҳарбий қасамёд” матни “Ватанга қасамёд” матнига ўзгартирилган эди. Фестиваль доирасида ҳарбий хизматчилар йиғилганларга “Ватанга қасамёд” матнини етказишди.

Фахрий қоровул взводи ва муддатли ҳарбий хизматчилар томонидан тайёрланган қўл жанги элементларидан иборат кўргазмали чиқишлар даврага ўзгача шукуҳ бағишлади.

_U4A4011.JPG

_U4A4185.JPG