Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нукус гарнизонининг аскарлари мураккаб машқларда ҳайдовчилик кўникмасини оширди
18:24 / 2020-09-14

Нукус шаҳрининг Отчопар майдонидаги гарнизонда муддатли ҳарбий хизматчилар иштирокида мажмуавий тактик махсус машғулот бўлиб ўтди.


Нукус шаҳрининг Отчопар майдонидаги гарнизонда муддатли ҳарбий хизматчилар иштирокида мажмуавий тактик махсус машғулот бўлиб ўтди.

Бу ҳақда Шимоли-ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати ЎзАга маълум қилади.

Унда ҳайдовчилик лавозимида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган аскарлар автомобиль техникаларда мураккаб машқларни бажариши ва транспорт воситаларини колоннада юқори тезликда бошқариши белгиланган эди.

_MG_0104.JPG

_MG_0114.JPG

Ҳайдовчилик маҳоратига эга бўлган аскарлар машғулот давомида автомобилларга техник хизмат кўрсатиш, шартли кичик носозликларни аниқлаш ва бартараф этиш каби шартларни ҳам бажаришди.

Ўқув машғулоти тонгда шартли сигнал асосида бошланиб, ҳайдовчилар ҳарбий техникаларни юқори жанговар шай ҳолатига келтириши ва қисқа вақтда жанговар техникаларини сақлаш паркидан чиқиб кетиши шарт эди.

Аскарлар тоифасидаги ҳарбий хизматчиларнинг ҳайдовчилик маҳоратини юксалтириш, ҳар хил вазиятларда техникани тезкорлик билан фойдаланиш учун шай ҳолатга келтириш, ҳарбий интизом, ўзига бўлган ишонч ва қатъиятни тарбиялаш каби шартлар малакали мутахассислар томонидан назорат қилиб борилди. Машғулот давомида иштирокчиларнинг техника хавфсизлиги талабларига риоя этилишига алоҳида эътибор қаратилди.

_MG_0259.JPG

_MG_0233.JPG