Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нуқсонлари аниқланган “Nexia-3” янгисига алиштириб берилди
11:16 / 2020-10-16

Орадан 4 ойдан ортиқ вақт ўтгач, автосалон томонидан транспорт воситаси истеъмолчига етказиб берилган.


Қашқадарё вилоятининг Чироқчи тумани, Қирғиз маҳалласида яшовчи фуқаро Даврон Қурбонов Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациясининг 1091 «ишонч телефони» орқали мурожаат қилиб, автосалон билан расмийлаштирилган шартномада белгиланган муддат ўтиб кетганлигига қарамасдан “Nexia-3” русумли автомашинани ололмаётганлиги тўғрисида маълум қилган.

Аниқланишича, фуқаро Д.Қурбонов “АС Қашқадарё-servis” автосалони билан 2019 йилнинг 30 сентябрида “Nexia-3” русумли транспорт воситасини сотиб олиш ҳақида шартнома тузган ва шартнома шартларига кўра, 58 миллион 250 минг сўм тўловни амалга оширган.

Орадан 4 ойдан ортиқ вақт ўтгач, автосалон томонидан транспорт воситаси истеъмолчига етказиб берилган. Бироқ истеъмолчи томонидан сотиб олинган янги автомашинада жиддий нуқсонлар мавжудлиги аниқланган ва носозлиги бўлган “Nexia-3” салон маъмуриятига қайтариб топширилган ҳамда шартнома шартларига кўра истеъмолчига бошқа шу русумдаги транспорт воситасини етказиб беришга келишилган. Аммо келишув келишувлигича қолиб, фуқаро Д.Қурбоновга тегишли автомашина 2020 йилнинг август ойига қадар етказиб берилмаган.

Д.Қурбоновнинг мурожаати асосида Федерациянинг ҳудудий ижро этувчи органи томонидан ўрганишлар ўтказилиб, истеъмолчига “Nexia-3” автомашинаси олиб берилиши таъминланди.