Новосибирскда ҳам сайлов участкаси фаолият кўрсатмоқда
Россия Федерациясида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлигига сайловларни ўтказиш учун Санкт-Петербург, Владивосток, Екатеринбург, Новосибирск, Ростов-Дон, Қозон ҳамда Москва шаҳарларида жойлашган сайлов участкалари фаолият кўрсатмоқда.
Россия Федерациясида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлигига сайловларни ўтказиш учун Санкт-Петербург, Владивосток, Екатеринбург, Новосибирск, Ростов-Дон, Қозон ҳамда Москва шаҳарларида жойлашган сайлов участкалари фаолият кўрсатмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерацияси Новосибирск шаҳридаги Бош консулхонасида 144-Дўмбиробод сайлов округининг 32-сайлов участкаси ташкил этилган бўлиб, муҳим сиёсий тадбирга алоҳида тайёргарлик кўрилмоқда. Мазкур давлатда яшаётган, меҳнат фаолиятини олиб бораётган ватандошларимизнинг сайловда овоз бериш ҳуқуқларини таъминлаш бўйича тизимли ишлар йўлга қўйилган. Сайлов участкаси қонунчилик талаблари асосида жиҳозланган бўлиб, овоз бериш хонаси, сайлов кабинаси ва зарур комьпютер жамланмаси билан таъминланди.
Бош консулхонада Сайлов кодексига мувофиқ мазкур сайловларда иштирок этиш истагини билдирган фуқароларнинг рўйхатини тузиш бошланган. Бу ерда истиқомат қилаётган ватандошларимизга сайлов жараёни ҳақида ахборотлар етказиш мақсадида тарғибот ишлари олиб борилмоқда.
Новосибирск вилоятининг олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талаба-ёшлар билан Бош консулнинг учрашуви ташкил этилиб, улардан сайловолди тарғиботларини ўтказишга кўмаклашувчи “Ёш тарғиботчилар” гуруҳи шакллантирилди. Учрашувда ёшлардан келиб тушган 20 дан ортиқ таклиф ва ташаббуслар асосида, тарғибот режаси ишлаб чиқилган. Ҳозирга қадар ўтказилган тадбирларда 450 нафарга яқин вақтинча яшаб келаётган ўзбек фуқаролари иштирок этди.
Новосибирск шаҳридаги Бош консул Юсуп Кабулжановнинг айтишича, парламент ва маҳаллий сайловларга ватандошларимиз катта қизиқиш билдирмоқда. Сибир Федерал округининг Иркутск, Томск ва Омск вилоятларида вақтинча яшаётган фуқароларимиз сони кўплигини инобатга олиб, ушбу ҳудудларда қонунчилик талабидан келиб чиққан ҳолда муддатидан олдин овоз бериш жараёнини ташкил этиш режалаштирилган.