Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Новосибирск шаҳрида Ўзбек тили байрами ўтказилди
18:02 / 2020-10-21

Тадбир доирасида “Сиз Ўзбекистонни биласизми?” викторинаси, ўзбек тилида тез айтишлар каби ўйинлар ташкил этилди. “Андижон полкаси”, “Хоразм лазгиси” каби миллий куй ва мусиқаларда саҳна кўринишлари намойиш этилди.


Россиянинг Новосибирск шаҳрида “Тил миллат кўзгуси: Ўзбекистон” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикасининг Новосибирск шаҳридаги Бош консулхонаси ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Новосибирск шаҳридаги ваколатхонаси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда мазкур вилоят маданият вазирлиги ходимлари, журналистлар, ўзбек, рус, тожик, қозоқ, татар ва бошқа миллат вакиллари иштирок этди.

Тадбир Ўзбекистоннинг миллий урф-одати, туризм салоҳияти ва буюк алломаларимизни тарғиб қилувчи видеоролик тақдимоти билан бошланди.

“Давлат тили ҳақида”ги қонунининг қабул қилиниши халқимиз маънавиятини юксалтириш, миллий қадриятларимизни асраб-авайлаш, она тилимизни ривожлантириш, унинг бетакрор жозибаси ва гўзаллигини кенг намойиш этиш борасида улкан тарихий воқеа бўлгани таъкидланди.

Тадбир доирасида “Сиз Ўзбекистонни биласизми?” викторинаси, ўзбек тилида тез айтишлар каби ўйинлар ташкил этилди. “Андижон полкаси”, “Хоразм лазгиси” каби миллий куй ва мусиқаларда саҳна кўринишлари намойиш этилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг Новосибирск шаҳридаги Бош консули Юсуп Кабулжанов 5 томли “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”ни Россия фанлар академияси қошидаги Давлат илмий техника кутубхонасининг Сибир бўлимига топширди.

Тадбир доирасида ўзбек миллий таомлари тайёрланиб, концерт дастури намойиш этилди.