Новокузнецкда 11 нафар ўқувчи номаълум газдан заҳарланди
РИА Новости тарқатган ушбу хабарда воқеа 26 -чи мактабда содир бўлгани айтилмоқда.
"Новокузнецкда мактабга номаълум газ сепилган, тахмин қилинишича, у газ баллончасидан сепилган ва 11 ўқувчи енгил заҳарланиш белгиси билан касалхонага олиб кетилди", — дейилади хабарда.
Воқеа жойида тўртта тез ёрдам хизмати навбатчилик қилмоқда.
Бундан ташқари, хабарда болаларнинг бир қисми тиббий муассасага олиб кетилаётган пайтда уларнинг аҳволи ўртача оғирликда бўлгани айтилмоқда.