Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“NOVO MEDICS” – янгича тиббиёт клиникаси
07:46 / 2021-09-30

Жиззах шаҳри Ислом Каримов шоҳ кўчасида жойлашган “NOVO MEDICS” – янгича усулларда даволаш клиникаси 100 ўринга мўлжалланган.

Бу ерда нафақат Жиззах вилояти, балки қўшни вилоятлардан ҳам беморлар келиб даволанмоқда.

Янгидан барпо этилган 3 қаватли ушбу “NOVO MEDICS” клиникасининг умумий майдони 0,21 гектар бўлиб, объектнинг лойиҳа қиймати 16 миллиард сўмни ташкил этади.

“NOVO MEDICS” масъулияти чекланган жамияти 5 йил муддатга имтиёзли равишда “Ўзмиллийбанк” акциядорлик жамияти Жиззах вилояти филиалидан тиббиёт жиҳозлари харид қилиш учун дастлаб 340 минг АҚШ доллари, кейинроқ 600 миллион сўм кредит маблағлари олган.

Ушбу 3 қаватли муҳташам килиника жами 800 минг АҚШ долларилик тиббиёт асбоб-ускуналари билан жиҳозланган. Клиника фаолиятини бошлагач 40 киши иш билан таъминланган.

– Ушбу шифо масканимизнинг даволаш бўлимида 80 дан ортиқ, жарроҳлик бўлимида, алоҳида 20 ўринга яқин ётоқ ўринлари мавжуд бўлиб, беморларни 15 нафар малакали лор, жарроҳ, терапевет, гинеколог, кардиолог, стоматолог, невропатолог, физотерапевт ҳамда болалар нервологи шифокорлари – хорижда ишлаб чиқарилган энг сўнги русмдаги МСТК, ЭЭГ, УЗИ, ЭХО-КГ, ЭХО-ЭН, NUGA BEST, рақамли рентгин каби тибиёт ускуналарида ташхис қўйиб, даволашни амалга оширмоқда, – дейди “NOVO MEDICS” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Воҳид Норматов. – 10 нафар қўли енгил ҳамшира ва лоборантларимиз шифокорлар томонидан қўйилган ташхис бўйича белгиланган муолажаларни амалга оширмоқда.

Бундан ташқари, клиникада 10 нафар кичик тиббиёт ходими ҳамда фаррош, боғбон, қоровул, электро-сантехник, ошпазлар меҳнат қилмоқда. Айни пайтда, мазкур клиникада беморлар урология, хирургия, лор (ортоларинголлогия), болалар неврологияси, гинекология, эндокринология, кордиология, терапия  каби йўналишларда даволанмоқда. Шунингдек, ушбу клиникада – простата бези аденомасини ТУР ва голмий лазери орқали, лазер ёрдамида қовуқдаги, буйракдаги тошларни ва шу соҳадаги барча операцияларни, қорин олд девори чурралари, лор бўйича: аденотомия, аденотонзиллотомия, микрогайморотомия ва бошқа кўплаб энг мураккаб жарроҳлик амалиётлари бажарилмоқда.

– Сирдарё вилояти Сардоба туманида яшайман, – дейди клиникада даволанаётган беморлардан бири Асадулла Холиқулов. – Буйрагимдаги тошни лазер ёрдамида операция қилиб, олиб ташлашди. Ўзимни жуда яхши ҳис қилаяпман. Яратилган шарт-шароитлар, муолажалари, овқатлари яхши.

– Бу ердаги шифокорлар, ҳамшира ва хизматчиларнинг муомаласи жуда яхши, – дейди Зарбдор туманида истиқомат қилувчи Анорбой Андаев. – Бемор учун биринчи даво ширин сўз. Эрталаб бўйним, белимни ололмай қийналардим. Ўрнимдан болаларим ёрдами билан турардим. Шу ерда 5 кундан бери даволанаётган бўлсам, бемалол ўзим, ҳеч кимнинг ёрдамисиз тураяпман, оғриқлар ҳам анча чекинди.

[gallery-4102]

А.Қаюмов,

Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА