Новак Жокович Америка очиқ чемпионатидан четлатилди
Тўп чизиқ ҳакамининг томоғига бориб тегди.
Теннис бўйича Нью-Йорк шаҳрида ўтаётган Америка очиқ чемпионати (“US Open”) нимчорак финалидан ўрин олган Пабло Карреньо Буста ва Новак Жокович ўртасидаги баҳс биринчи сетдаёқ якунланди.
Учрашувдаги ҳисоб 6:5 бўлиб турган пайтда Новак асабийлашиб қўлидаги тўпни қарамаган ҳолда ортга уриб юборди. Тўп чизиқ ҳакамининг томоғига бориб тегди.
Гарчи Новак бу ишни билмаган ҳолда қилган, дарҳол узр сўраб, ёрдамга шошилган бўлса-да, ҳакамлар уни дисквалификация қилишга қарор қилди.
Мазкур ҳолат юзасидан “USTA” матбуот хизмати расмий баёнот берди.
“Катта дубулға турнири қоидаларига кўра, соғлиққа зарар етказадиган тўпга қасддан ёки тасодифан хавфли зарба бериш, Новак Жоковични “US Open” мусобақасидан дисквалификация қилишга олиб келди. Дисквалификация туфайли у барча рейтинг очколари ва мусобақада ишлаган пул мукофотларини йўқотади, шунингдек жарималарни тўлайди” дейилади баёнотда