Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нотр-Дам собори терактдан огоҳлантирилди
08:24 / 2025-10-12

Париждаги Нотр-Дам соборида террорчилик ҳаракатидан огоҳлантирилган мактуб топилди. Бу ҳақда "Le Figaro" нашри пойтахт полициясидаги манбага таяниб хабар берган.

Номаълум шахслар маъмуриятни 11 ва 12 октябрь  кунларида мажмуани очмасликка чақириб, бино ичкарисига ҳужум режалаштирилганини ёзган. Нома муаллифлари фикрича, “сўнгги кунларда соборга пичоқ яширган хорижий фуқаролар қирғин қилиш ниятида”.

Бинобарин, мажмуа хавфсизлик хизмати Париж полицияси префектураси билан бирга ўтказган текширув чоғи бинода ҳеч қандай қурол топилмаган. Шанба куни соборга ташриф буюрувчилар кираверишда текшириб ўтказилди.

Париждаги асосий сайёҳлик масканларидан бирининг маъмурияти  ҳали ҳодиса юзасидан шикоят қилишга қарор қилгани йўқ.

М.Пирматова, ЎзА