Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Носоз кондиционер пули истеъмолчига қайтарилди
15:20 / 2023-03-28

Тошлоқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари шу туманда яшовчи Ф.М.нинг харид қилган маиший техника товарида кузатилган нуқсон бўйича мурожаатини ўрганди.

Билдирилишича, истеъмолчи кредит савдо дўконидан 2022 йилнинг ноябрь ойи охирларида қиймати 9 миллион 500 минг сўмлик "Авалон АРТ-09ХҚ 9000 БТУ" маркали кондиционерни истеъмол кредити асосида, муддатли тўлов шарти билан сотиб олган. Аммо уйга олиб келиб ўрнатилган кондиционер кўнгилдагидек ишламаган. Ҳаттоки, жорий йилнинг март ойида радиатор носозлиги ташхиси билан сервис хизматлари кўрсатилишига қарамай, вазият ўнгланмаган.    

Шундан сўнг, истеъмолчи сотувчи билан нуқсонли товар пулини қайтариш масаласида келиша олмаётгани боис, бу борада амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб мурожаат қилган.  

Фуқаро мурожаатини ўрганиш жараёнида сотувчи билан юзага келган ҳолат бўйича музокаралар ҳамда қонунчилик тарғиботи ишлари олиб борилганидан сўнг, сотувчи товарни қайтариб олди ва истеъмолчининг ўтган давр давомидаги тўловларидан ҳосил бўлган салкам бир миллион сўм пул маблағини қайтарди.  

ЎзА