Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Норвегиялик спортчилар Олимпиадада ҳамон тенгсиз
16:36 / 2026-02-11

Италиянинг Милан ва Кортина-д’Ампеццо шаҳарларида ўтаётган XXV қишки Олимпия ўйинларида медаль жамғариш бўйича ҳамон Норвегия делегацияси пешқадам бўлиб турибди.

Айни дамда ушбу юрт вакиллари 6 олтин, 2 кумуш, 4 бронза медалини қўлга киритди. Уларни Германия ва Швеция 3 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медалига эга чиққан ҳолда таъқиб этмоқда. Швейцария эса 3 та олтин, 1 тадан кумуш ва бронза билан тўртинчи ўринда қайд этилди. АҚШ 2 олтин, 3 кумуш ва 2 бронза билан кучли бешликни якунлаб бермоқда.

Шунингдек, Австрия 2 та олтин 3 та кумуш, Италия 2 тадан олтин ҳамда кумуш ва 7 бронза, Япония 2 тадан олтин ва кумуш ҳамда 4 та бронза, Франция 1 та олтин, 2 та кумуш жамғариб, 6-9 поғоналарни банд этди. Ҳисобида 1 тадан олтин ва кумуш бўлган Чехия, Нидерландия ва Словения делегациялари кейинги поғоналарни эгаллади.

Тўрт йилликнинг энг нуфузли ўйинлари 22 февраль кунига қадар давом этади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА