Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Норвегияда валиаҳд маликанинг ўғли устидан шов-шувли суд бошланди
13:39 / 2026-02-02

Эртага Ослода Норвегия валиаҳд маликаси Метте-Маритнинг ўғли, 29 ёшли Мариус Борг Хойби устидан суд бошланади.

“АзерТАЖ” хабарига кўра, у 38 хил жиноят, жумладан тўрт марта зўрлаш, собиқ шеригига нисбатан оилавий зўравонлик, бир неча бор йўл ҳаракати қоидасини бузиш ва полиция ходимларини таъқиб қилишда айбланмоқда. Агардаъво исботланса, шаҳзода ўн йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилинади.

Айблов хулосасига кўра, жиноятларнинг бир қисми уйқуда ёки маст ҳолатда бўлган шахсларга нисбатан содир этилган. Қурбонлар сифатида тан олинган 6 аёлдан иккинафари Мариус билан алоқада бўлган.  Хойби енгилроқ, жумладан зўравонлик, мулкка зарар етказиш, ўлдириш билан таҳдид қилиш, тезликни ошириш ва 2020 йил 3,5 кг марихуанани ташиш каби айбларни тан олди. Энг оғир, жумладан зўрлаш бўйича айбловни инкор этган.

Муҳокама давомида суд жабрланувчи, гувоҳ ва экспертлар кўрсатмасини тинглайди. Жараёнда техник далил муҳим аҳамият касб этади. Полиция Хойбига тегишли электрон қурилмаларда йирик ҳажмли фото ва видео лавҳаларни аниқлади. Материалларнинг бир қисми, прокуратура фикрича, тахмин қилинган жиноятларга алоқадор.

Табиийки, мазкур воқеа маҳаллий ва хориж оммавий ахборот воситалари эътиборини тортди. Судга Норвегия ва бошқа мамлакатлардан 200 га яқин журналист келиши кутиляпти. Қироллик оиласи вакиллари тингловда қатнашишни режалаштирмаган. Суд 19 мартга қадар давом этади.

Г.Сатторова, ЎзА