Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Норвегия Украинага қурол етказиб бераётганини изоҳлади
10:58 / 2022-10-25

Норвегия Украинага қурол етказиб беришда давом этади, деб баёнот берди мамлакат ташқи сиёсат идораси раҳбарининг биринчи ўринбосари Айвин Вад Петерссон.

Душанба куни Россия ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари  Владимир Титов Норвегиянинг Москвадаги элчиси Роберт Квиле билан учрашув чоғида Скандинавия мамлакатларининг Украинага қурол етказиб бериши ҳарбий ҳаракатларни фақат чўзилишига сабаб бўлади, деган эди.    

"Украина адолатли мудофаа урушини олиб бормоқда. Бу БМТ Низомида кафолатланган  ўзини ўзи ҳимоя қилиш ҳуқуқига тўлиқ мувофиқ келади. Норвегия Украинани ҳарбий томондан ҳам, бошқа йўналишларда ҳам қўллаб-қувватлаб келган ва бундан кейин ҳам қўллаб-қувватлашда давом этади", – дея келтиради Петерссоннинг айтганларини Aftonbladet газетаси.  

Бундан аввал Россия Украинага қурол етказиб бераётгани учун НАТО мамлакатларига ҳам норозилик номасини йўллаган эди.