Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Норвегия делегацияси Олимпиадада тенгсиз бўлди
11:14 / 2026-02-23

Жорий йилнинг 6-22 февраль кунлари Италиянинг Милан ҳамда Кортина-д’Ампеццо шаҳарларида XXV қишки Олимпия ўйинлари бўлиб ўтди. Унда дунёнинг 93 та мамлакатидан 2 минг 871 нафар спортчи 8 та спорт турининг 16 та йўналишида қатнашди.

Мазкур мусобақанинг якуний натижаларига кўра, Норвегия делегацияси18 та олтин, 12 та кумуш, 11 та бронза жами 41 та медаль жамғариб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўриндан жой олди. АҚШ эса 12 тадан олтин ва кумуш ҳамда 9 та бронза медаль билан иккинчи, Нидерландия эса 10 та олтин, 7 та кумуш, 3 та бронза тўплаб, кучли учликни якунлади.  

Олимпиада мезбони Италия 10 та олтин, 6 та кумуш, 14 та бронза медалига эга чиққан ҳолда тўртинчи бўлди. Германиялик атлетлар 8 та олтин, 10 та кумуш, 8 та бронзани қўлга киритди ва жадвалнинг бешинчи поғонасидан жой олди. Шунингдек, Франция (8-9-6), Швеция (8-6-4), Швейцария (6-9-8), Австрия (5-8-5), Япония (5-7-12) медаль тўплашда 6-10 ўринларни банд этди.  

Шу тариқа, бу галги Олимпия ўйинлари ҳам ўз якунига етди. Энди 2030 йилда бўлиб ўтадиган XXVI қишки Олимпия ўйинларига Франция мезбонлик қилади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА