ФИФА кунлари доирасида турли минтақаларда 2026 йилги Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун саралаш босқичи ўтказилмоқда.
Жумладан, Европа минтақасида саралаш турнирининг навбатдаги учрашувларидан кейин мундиал иштирокчилари қаторига Норвегия ва Португалия терма жамоалари қўшилди.

Аниқроқ айтадиган бўлсак, Эрлинг Ҳоланд тўп сурадиган Норвегия сафар учрашувида Италияни 4:1 ҳисобида мағлуб этди ва “I” гуруҳида биринчи ўринни нақд қилган бўлса, Португалия ўз мухлислари кўз ўнгида Арманистон футболчиларини 9:1 ҳисобида доғда қолдирди.
Шу тариқа, 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган терма жамоалар сони 32 тага етди ва яна 16 дона йўлланма ўз эгасини кутиб турибди.

Қуйида мундиалдаги иштирокини нақд қилган терма жамоалар рўйхати билан танишасиз:
АҚШ, Канада, Мексика, Япония, Янги Зеландия, Эрон, Аргентина, Ўзбекистон, Жанубий Корея, Иордания, Австралия, Бразилия, Эквадор, Уругвай, Колумбия, Парагвай, Марокаш, Тунис, Миср, Жазоир, Гана, Кабо-Верде, ЖАР, Қатар, Саудия Арабистони, Англия, Сенегал, Кот-д'Ивуар, Франция, Хорватия, Норвегия ва Португалия.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА