French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Норов Покистон элчиси билан учрашди
18:31 / 2022-06-16

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчиси Владимир Норов Покистон Ислом Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Саййид Али Асад Ғилонийни қабул қилди. Вазирлик матбуот хизмати шу ҳақда хабар тарқатган.

Учрашувда Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этаётган Ўзбекистон - Покистон стратегик шериклиги ривожланишининг ижобий суръати мамнуният билан қайд этилди.

Олий даражадаги мулоқотлар чоғида эришилган келишувлар амалга ошиши жараёни кўриб чиқилди.

https://cdn3.mfa.uz/2022/06/16/12/19/photo_2022-06-16_17-16-50_G_KRTa9M0y_low.jpg

Бўлажак учрашувлар, жумладан, 2022 йил 28-29 июль кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгаши мажлисида иштирок этиш учун Покистон ташқи ишлар вазирининг Ўзбекистонга ташрифи бўйича фикр алмашилди.

Ўзбекистон ва Покистоннинг халқаро майдонда, хусусан, БМТ, ШҲТ, Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги саъй-ҳаракатларини мувофиқлаштиришни давом эттиришга келишилди.

Савдо-иқтисодий ҳамкорликни, хусусан, икки мамлакат ўртасида имзоланган транзит ва имтиёзли савдо тўғрисидаги битим доирасидаги келишувларни кенгайтириш истиқболига алоҳида эътибор қаратилди. Томонлар ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 1 миллиард долларгача кўтариш мақсадида якдил экани тасдиқланди.

Маданий-гуманитар алмашинув соҳасидаги алоқани кенгайтириш зарурлиги ўзаро маъқулланди.

 

ЎзА