Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Норманд формати”даги учрашувда томонлар муросага келиши кутилмоқда
14:37 / 2022-02-11

Навбатдаги “Норманд формати” учрашуви давлат раҳбарларининг сиёсий маслаҳатчилари иштирокида март ойига белгиланди, дейилади “DPA” агентлигининг Германия ва Франция делегацияларидаги манбаларга асосланган хабарида.

Украина президенти офиси раҳбари Андрей Ермакнинг айтишича, маслаҳатчиларнинг саккиз соат давом этган Берлин мулоқотида томонлар муросага келолмаган. Энди делегатлар масалага Минск келишуви доирасидаги қоидалар асосида ёндашиши кутилмоқда. Шунингдек, мазкур форматнинг давлат раҳбарлари даражасидаги учрашувини ташкил қилиш зарурлиги ҳам айтилган.

Россия президенти маъмурияти раҳбари ўринбосари Дмитрий Козак барқарорлик муҳити ҳосил бўлиши учун барча иштирокчилар – Россия, Германия, Украина ва Франция ягона позицияга эришиши лозим, деб ҳисоблайди.